Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агрепина Шин 16 март куни Жанубий Кореянинг New Millennium компанияси вакиллари билан учрашди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
Қайд этишларича, учрашувда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги масъуллари ва «ТошуйжойЛITI» компанияси вакиллари ҳам қатнашган.
Томонлар Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сонли мактабгача таълим муассасини Жанубий Корея лойиҳаси асосида капитал таъмирлаш юзасидан фикр алмашган.
140 ўринга мўлжалланган бу боғча фаолияти 2010 йилда тўхтатилган, 2015 йилдан бошлаб ундан туман халқ таълими бўлими маъмурий биноси сифатида фойдаланилган.
Боғчани таъмирлаш ишлари икки ой ичида якунига етиши ҳамда Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг май ойида Ўзбекистонга амалга оширадиган ташрифи давомида унинг очилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)