UzTrade компанияси Афғонистонга умумий суммаси 2 миллион доллардан ошиқ дуккакли маҳсулотларни экспорт қилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Юк ўзбек маҳсулотлари танилиши учун илк бор Made in Uzbekistan махсус ўрамида жўнатилди.
«Мош, ловия ва нўхотдан иборат аралаш юк компаниянинг Мозори-шарифдаги савдо уйига юборилди. UzTrade ва афғон компаниялари ўртасидаги шартномаларнинг умумий қиймати икки миллион доллардан ошиқ суммани ташкил этди», — деди UzTrade бош мутахассиси Бекзод Ҳолиқов.
Унинг айтишича, яқин орада 48 тонна миқдоридаги мошнинг биринчи туркуми Франциядаги янги савдо уйи — UzFranceТrade манзилига жўнатилиши режалаштирилган.
Олдинроқ компания томонидан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига дуккакли маҳсулотлар етказиб беришга шартномалар имзоланган ва Индонезия, Малайзия ва Вьетнамга экспорт амалга оширилганди.
Изоҳ (0)