14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Иниковани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетган. Ўқитувчини зудлик билан шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этган, деб хабар берди «Xabar.uz».
Кеча, 15 март куни Диана Иникова дафн қилинган. Маълумотларга кўра, марҳума эндигина олий ўқув юртини тамомлаб, мактабда меҳнат таълими фанидан дарс бера бошлаган.
Нохуш ҳодиса содир бўлган мазкур ҳудудда йўлдаги тозалаш ишлари ҳамон тўхтатилмаган, ўқитувчилар ишлашда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро пресс-клубнинг ўтган йили августда бўлиб ўтган анжуманида иштирок этган халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов мактаб ўқитувчиларининг ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этилиши ҳолатларига муносабат билдирган эди.
Изоҳ (0)