ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи, полковник Абдукарим Шодиев қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Баъзи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақидаги хабар нотўғри тарқатилгани аниқланди.
Полковник Абдукарим Абдураҳмонович Шодиев 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда», дейилади ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида.
ИИВ академияси сайтига кўра, Абдукарим Шодиев касбий тайёргарлик факультетини бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида полковник Баҳромбек Одилов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — ИИВ жазони ижро этиш бош бошқармасига раҳбар этиб тайинлангани ва бу лавозимда Абдукарим Шодиевни алмаштиргани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)