Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиали ташкил этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланди, деб ҳабар беради ЎзА.
Мазкур филиал наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини илмий асосда тизимли ташкил этиши, бунда қимматли, экспортбоп ярим доира қаламгул, қовурғасимон, ясси гул типларидаги сур ва қора рангли қоракўл қўйлари селекциясини амалга ошириши кўзда тутилган.
Бухоро вилоятининг қоракўлчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида илмий ишланмаларни амалиётда синаш ва унинг ижобий натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, наслли қўчқорларнинг ранги ва типи бўйича ҳудудлар ҳамда хўжаликлар кесимида алмашинувини таъминлаш, қоракўлчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси, қоракўлчиликда олиб борилаётган наслчилик ва селекция ишларини ўрганиш, бу борада эришилган илғор ютуқларни амалиётга кенг жорий этиш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)