• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ўтказилади

    Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Афғонистон билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини ўтказиш ташаббусининг илгари сурилиши Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий стратегиясининг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани сўзга чиқади, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Афғонистон муаммосини ҳал қилишда ўзининг мақсад ва принципиал позициясига содиқ қолмоқда. Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмак беришда тинчликсевар лойиҳаларни амалга ошириш, қўшни давлатнинг узоқ муддатли урушдан вайрон бўлган иқтисодиётини тиклашда иштирок этиш орқали ўз қатъиятини намойиш қилиб келаяпти.

    19 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Марказий Осиё ва Афғонистон масалаларига бағишланган муҳокамаларида Ўзбекистон томони жорий йил март ойининг охирида Тошкентда «Афғонистон — тинч келажак сари йўл» мавзусида халқаро вазирлар конференцияси ўтказилишини маълум қилди. Халқаро анжуман Афғонистондаги тинчлик музокараларининг асосий тамойилларини мувофиқлаштириш, Афғонистон ҳукумати ҳамда қуролли мухолифат ўртасида музокаралар олиб бориш механизмини ишлаб чиқиш, музокаралар жараёнини қўллаб-қувватлаш учун халқаро қўшма тадбирларни мувофиқлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Тошкент конференциясининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ Бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Тадамичи Ямамото, Европа иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакили Федерика Могерини, шунингдек, Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар идоралари раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Америка Қўшма Штатлари Президентидан жорий йил 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга оид мактуб келди. АҚШ Президенти Ўзбекистон Президентининг Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференция таърифи баён этилган мактубини олганидан мамнун бўлганини қайд этди. Мактубда АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегияси минтақа мамлакатларини Афғонистондаги низони тартибга солиш ва вазиятни барқарорлаштириш учун бирдек масъулият ҳис қилишга ундаши таъкидланган. Дональд Трамп Ўзбекистон Президентининг минтақавий ёндашувга доир ташаббусини қўллаб-қувватлаши, бу эса ўз навбатида, вазиятни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун шароит яратиши, иқтисодиёт, жумладан, Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантиришини қайд этди.

    Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 13 октябрда ўрнатилган. Икки томонлама ҳамкорлик 2016 йилга келиб, изчил ривожлана бошлади. 2017 йил январда Тошкентда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили тайинлангани мамлакатнинг икки томонлама муносабатларга ажратаётган эътибори намунаси бўлди.

    Ўзбекистонлик қурувчи ва мутахассислар томонидан «Термиз — Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўли қурилиб, фойдаланишга топширилганини алоҳида таъкидлаш керак. Ўзбекистон мутахассислари томонидан «Мозори Шариф — Ҳирот» темир йўли ва «Сурхон — Пули Хумри» электр узатиш линияси қуриш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши Афғонистон иқтисодиёти ривожланишига хизмат қилади.

    Термиз шаҳридаги ихтисослашган шифохонада Афғонистон фуқароларига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. Афғонистонликлар учун ўзбек тилини ўргатиш, темир йўл ҳамда бошқа соҳалар мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида махсус таълим маркази ташкил этилган. Жорий йилнинг 21 январь куни 100 нафарга яқин афғонистонлик ёшлар Термиз халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган ўқув марказида таҳсил олиш учун ташриф буюрди. Афғонистонлик ёшлар мазкур марказда икки йил давомида ўзбек тили ва адабиёти йўналишида педагогик таҳсил олишади. Шундан сўнг ўз юртларига қайтиб, соҳалари бўйича афғон ўқувчиларига дарс беришади. Марказда дастлабки босқичда ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат таълим йўналишида 97 нафар талаба, шу жумладан, 86 нафар ўғил бола ва 11 нафар қиз болани ўқитиш назарда тутилган.

    Ўтган йили декабрида Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани иштирокида бўлиб ўтган музокораларда умумий маданий-маънавий мерос рамзи бўлган Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломалар қадамжоларини биргаликда қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича келишиб олинди. 2018 йил Афғонистонда Абу Райҳон Беруний илмий меросини ўрганиш бўйича халқаро конференция, Тошкентда олима аёлларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилиши маълум қилинди.

    Ўзбекистон Афғонистон учун зарур мутахассисларни мамлакат олий ўқув юртларида ўқитишга тайёрлигини билдирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тадбирда самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона Isuzu русумли автобус ва New Holland маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан биродар Афғонистонга ҳадя этилгани эълон қилинди. Шу йилнинг 10 январь куни Афғонистон Ислом Республикасининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 25 автобус, 3 трактор ва тиркама техника Афғонистон халқига ҳадя қилинишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Афғонистон Президенти маъмурияти ва ҳукумати, ушбу мамлакат жамоатчилиги ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбек ва афғон халқларини яқин қўшничилик ва азалий дўстлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш, ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, савдо, иқтисодий, транспорт, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон томонидан кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

    16.03.2018, 14:12   Изоҳ (0)   15530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ 26 март Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё + Афғонистон» учрашуви борасида қўшимча маълумот берди

    16.03.2018, 14:01

    Қашқадарёда назоратсиз қолган 3 ёшли бола бешикдаги синглисини ёқиб юборди

    16.03.2018, 13:51

    Тошкент ИИББ аҳолини газ тўлдирилган шарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

    16.03.2018, 13:40

    Сурхондарёда Наврўз байрами бошланди (фото)

    16.03.2018, 13:16

    Ўзбекистонда Uzbekistan Connect ижтимоий видео лойиҳаси ишга туширилди

    16.03.2018, 13:04

    Ўзбекистон Бош прокуратураси АҚШ Maxфий хизмати билан ҳамкорликни йўлга қўйди

    16.03.2018, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.