Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 14 март куни соат 14:30ларда Аччиғи МФЙ Қатағон маҳалласида яшовчи, 2015 йилда туғилган Ж.Илҳомов уйида назоратсиз қолиши оқибатида гугурт ўйнаб, бешикни ёқиб юборган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида бешик ва кўрпача қисман ёниб зарар кўрган ҳамда бешикда ётган чақалоқ З.Илҳомова куйиш жароҳатларини олган. У зудлик билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)