Сурияда Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси 22 ёшли Владимир Пономарёв ҳалок бўлди. Бу ҳақда Conflict Intelligence Team тадқиқот гуруҳи хабар берди, деб ёзади Meduza.
14 март куни Соль-Илецк шаҳрида Пономарёв билан видолашув ҳақида Orenday ва РИА «Оренбуржье» нашрлари маълум қилди. Ҳалок бўлган ҳарбийни дафн этиш маросимида унинг қариндошларидан ташқари Оренбург вилояти вице-губернатори Дмитрий Кулагин бошчилигидаги расмий шахслар ҳам иштирок этган.
Ушбу фактларга асосланиб CIT гуруҳи Владимир Пономарёв «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма ҳарбийси эмас, хизматдаги ҳарбий эканлиги ҳақида хулоса қилади. Россия Мудофаа вазирлиги Пономарёвнинг ҳалок бўлганлиги ҳақида расман хабар бермади.
Тадқиқотчилар Пономарёв Шарқий Гутада ҳалок бўлганлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)