26 февраль куни Папуа-Янги Гвинеяда юз берган зилзилада камида 125 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» мамлакат полициясига таяниб.
«Биздаги маълумотларга кўра, Саузерн-Хайлендс провинциясида 45 киши, Хела провинциясида 80 киши ҳалок бўлган», — деди Папуа-Янги Гвинея полицияси расмий вакили. У 35 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолганини айтди.
Полиция вакили қурбонлар сони ошиши мумкинлигини таъкидлади, чунки табиий офатга йўлиққан кўплаб қишлоқлар олис ҳудудларда жойлашган, ҳозирча у ерлардаги вазият охиригача аниқ эмас.
Ўз навбатида, БМТнинг ЮНИСEФ жамғармаси айни пайтда Папуа-Янги Гвинеянинг 270 мингга яқин аҳолиси, шу жумладан, қарийб 125 минг бола шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Папуа-Янги Гвинеяда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Изоҳ (0)