Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 14 март куни соат 01:30 ларда туман ҳудудидан ўтувчи «Тошкент—Нурафшон—Оҳангарон» автомобиль йўлининг 39-километрида «КамАЗ-353213» юк машинаси 1976 йилда туғилган фуқарони уриб юборди. Нохуш ҳодиса оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, «Барака авто транс» МЧЖга тегишли «КамАЗ» юк машинасини 1979 йилда туғилган оҳангаронлик В.Содиқов исмли фуқаро бошқариб кетаётган бўлган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 13 март куни соат 05:30 ларда «Вектра-транс Нукус» МЧЖга тегишли Matiz автомобилини бошқариб кетаётган 1994 йилда туғилган И.Майсанов 1998 йилда туғилган А.Жумабоев бошқарувидаги Nexia автомобили билан тўқнашув содир этган.
Хабарда айтилишича, Matiz ҳайдовчиси ва унинг ёнида бўлган Н.Ережепов исмли бошқа бир йўловчи шифохонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай Ережепов вафот эган.
Изоҳ (0)