Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 5 март куни (соати аниқ эмас) номаълум шахслар Муқимий кўчасида яшовчи аёлнинг уйига кириб, хонасидан пулларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига маълум қилди
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой туманида яшовчи икки нафар коллеж ўқувчиси содир этгани аниқланиб, қўлга олинди.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида номаълум шахс Тинчлик кўчасида яшовчи Р.Днинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидаги сейфдан пуллари ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни мазкур туманда яшовчи мактаб ўқувчиси содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)