Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Мисрнинг Orascom Telecom Holding компанияси бошқарув кенгаши раиси Нажиб Савирис бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди UzDaily.
Orascom Telecom Holding делегацияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолияти, мамлакатдаги IT-соҳанинг ривожланиши, яқин келажакдаги режалари билан танишди.
Нажиб Савирис телекоммуникация соҳасига сармоя киритишга қизиқиш билдирди.
Томонлар Orascom Telecom Holding билан биргаликда IT соҳасида инвестиция лойиҳаларини, хусусан, маълумотларни қайта ишлаш марказларини яратиш масалаларини кўриб чиқди.
Учрашув якунига кўра, томонлар ўзаро манфаатли сармоявий ҳамкорликни ўрнатиш учун биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олди.
Изоҳ (0)