Сайёҳларнинг Ўзбекистон бўйлаб мустақил ҳаракатланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Жумладан, Самарқанд вилоятида туристик хариталар ишлаб чиқилган бўлиб, харитада Самарқанднинг барча тарихий-маданий объектлари, меҳмонхоналари, туризм агентликлари, ресторанлари ва бошқа диққатга сазовор жойлари тўлиқ акс эттирилган.
Сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида туристик харита чўнтакда олиб юриш учун мўлжалланган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)