Япониянинг Нагоя университети профессорлари Тошкентга ташриф буюриб, ТошДЎТАУда дарс машғулотларини олиб борди, деб хабар бермоқда университет ахборот хизмати.
Ўзбекистонда таълим жараёнининг узлуксизлиги ва хусусан, мактаб ва олий таълим даргоҳлари тузилмаси билан яқиндан танишиш истагида бўлган Кунчиқар юрт олимлари ТошДЎТАУда яратилган шароитлар ва таълим сифати даражаси билан танишди.
Профессорлар — Такео Мацуда, Чиаки Ямаширо, Асука Кавано ТошДЎТАУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази тингловчиларига «Японияда мактаб таълимининг замонавий тенденциялари», «Табиий офатлар ва коминкан (япон гузарлари)», «Япония ва Ўзбекистонда ҳамжамиятнинг таълим соҳасидаги роли: қиёсий таҳлил» сингари мавзуларда маърузалар ўқиди.
Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ ва Нагоя университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Изоҳ (0)