• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2017 йил охиригача 1000 та банкомат ўрнатиш ваъда қилинганди. Ҳозирча банкоматлар сони расман 450 га яқин

    Ўзбекистон банк соҳаси расмийлари 2017 йил давомида пластик картадаги пулни нақдлаштириб берувчи банкоматлар масаласида бир неча бор деярли бир хил ваъда беришган эди: «Йил охиригача 1000 та банкомат ўрнатилади».

    Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» / Spot

    2017 йил январида Марказий банкнинг пул муомаласи департаменти вакили Фахриддин Бобоев йил охиригача Ўзбекистон бўйлаб 1000 та банкомат иш бошлаши ҳақида баёнот берган эди. Кейинроқ, 2017 йил февралида Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси бошлиғи Мажид Тоҳиров ҳам йил охиригача 1000 та банкомат ўрнатилиши, бу борада етказиб берувчилар билан музокаралар олиб борилаётганини айтиб ўтган эди.

    Марказий банк 2018 йил 19 январь куни нақд пул муомаласи бўйича йиллик шарҳни тақдим этди. Унда 2017 йилнинг биргина декабрь ойида республика бўйлаб 159 та банкомат ўрнатилгани, 2018 йилнинг январь—март ойларида яна 150 та банкомат ўрнатилса, мамлакат бўйлаб ишлаб турган пулни нақдлаштирувчи банкоматлар сони 595 та етиши қайд этилган эди (оддий қилиб айтганда, 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 445 та банкомат ўрнатилган).

    Буни UzCard бош директори Аҳрор Маҳмудов ҳам тасдиқлади — унинг 2018 йил 14 март куни Spot нашрида эълон қилинган интервьюсига кўра, ҳозир Ўзбекистон бўйлаб 450 га яқин банкомат ўрнатилган. Кўринишидан, Маҳмудовдаги маълумотлар ҳам 1 январь ҳолатига кўра тўғри — биринчи чоракнинг сўнгги ойи ҳисобланган мартнинг ҳам қарийб ярми ўтиб бўлди, Марказий банк шарҳида таъкидланган 150 банкоматдан бирор ўнтаси ўрнатилган бўлиши мумкин. Масалан, «Дарё» мобил мухбири март ойи бошида Қарши давлат университети физика-математика факультети биносига пулни нақдлаштирувчи банкомат ўрнатилгани ҳақида хабар йўллаган эди.

    Март ойи бошида Қарши давлат университети физика-математика факультети биносига ўрнатилган банкомат.

    Март ойи бошида Қарши давлат университети физика-математика факультети биносига ўрнатилган банкомат.
    Фото: «Дарё» мобил мухбири

    Эътиборли томони, «йил охиригача 1000 та банкомат ўрнатамиз» ваъдасини бериш бу йил ҳам давом этмоқда. Масалан, ўша UzCard’нинг раҳбари Аҳрор Маҳмудов 2018 йил «охиригача банкоматлар сони яна мингтага кўпайиши»ни, уларнинг сони нафақат вилоят марказларида, балки узоқ туманларда ҳам каррасига ошишини таъкидлаган.

    Шунингдек, февраль охирида Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори Бобир Абубакиров «2018 йил охиригача Ўзбекистонда 1045 та банкомат ўрнатилиши режалаштирилгани»ни маълум қилди. Қайд этиш жоизки, у айтган банкоматлар асосан туристлар учун — халқаро пластик карталарига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ҳамда уларнинг ичида сўм ҳам, доллар ҳам бўлиши айтилмоқда.

    Айтмоқчи, йил давомида 1000 та банкомат ўрнатилмаган бўлса-да, муҳими, ўрнатилган банкоматлар ишлади — 14 августдан Тошкент бозорларига ўрнатилган банкоматлар нақд пул «тарқата бошлади». Дастлабки ҳафталарда бир пластик картадан ечиб олиш мумкин бўлган нақд пул миқдори бир кунда фақат 100 минг сўм қилиб белгиланган эди, лекин ечилган пулдан фоиз олинмасди, банкоматли ҳудудлар эса шаҳарларнинг энг гавжум нуқталарига айланди.

    Ҳозирга келиб вазият анча барқарор — банкоматлар олдида 2017 йил августидаги каби катта навбатлар деярли учрамайди, бир пластик картадан нақдлаштириш мумкин бўлган кунлик миқдор эса, хизмат кўрсатувчи банкка қараб, 500 минг сўмгача кўпайган — лекин энди «хизмат ҳақи»га расман фоиз ушлаб қолинмоқда.

    14.03.2018, 16:33   Изоҳ (0)   53126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда I Халқаро матбаа форуми бўлиб ўтмоқда

    14.03.2018, 16:13

    Сурхондарё вилоятида бир гуруҳ қиморбозлар қўлга олинди

    14.03.2018, 15:51

    Ўзбекистонда ўтган ҳафтада юз берган ЙТҲларда 125 киши тан жароҳати олди

    14.03.2018, 15:40

    Openbucks компанияси раҳбари Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди

    14.03.2018, 15:29

    Апрель ойидан бошлаб Остона—Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам поездлар қатнови йўлга қўйилади

    14.03.2018, 15:18

    19 минг дона тақиқланган трамадол дори воситасини Ўзбекистонда сотишга уринганлар ушланди

    14.03.2018, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Реклама | 21 июл, 19:30

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.