Сурхондарё вилояти Ангор тумани Улуғбек маҳалласида яшовчи 49 ёшли Б.С ўз уйида қиморхона ташкил этди, деб ёзади ЎзА.
Фуқаро танишлари Ф.С., Қ.О., П.М., Б.М. ва Х.Тларни таклиф этиб, қимор ўйнай бошлади. Шундай кунларнинг бирида қиморбозлар гуруҳи ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Холислар иштирокида улардан икки қути қарта, 817 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олинди.
Хабарда қайд этилишича, Б.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)