Самарқанд шаҳрида хорижга жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
2016 йил июль ойида шаҳарнинг Навбоғчиён маҳалласида яшовчи Р.Қўзиева (исм-шариф шартли) Бухоро шаҳрида яшовчи С.Эргашевни Россияда жойлашган сайёҳлик фирмаси орқали АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилади.
Ундан бунинг учун 10 минг доллар олиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Қўзиева қўлга олинди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)