Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан ҳамкорликда муддатида тўланмаган солиқларни ундириш юзасидан тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Бу ҳақда Namangan Today хабар берди.
Мингбулоқ туманида ўтказилган навбатдаги рейд тадбирда Жомашуй шаҳарчасида жойлашган ғишт заводининг солиқдан бўлган қарзи 302 миллион сўмга етганлиги қайд этилди. Бу тўғрида мулк эгалари тегишли тартибда расман огоҳлантирилишига қарамай, қарздорлик бартараф этилмаган.
Шу боис амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ Мажбурий ижро бюроси томонидан ғишт заводи хатловга олинди.
Энди мазкур бино ва иншоотлар сотувга қўйилиб, ундан тушган маблағ бюджетга йўналтирилади.
Изоҳ (0)