14 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечқурун туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология марказига таяниб, ЎзА хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2—7, Хоразм вилоятида 0—5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ, Устюртда кечаси 7—12, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 1—3 даражагача совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 1—3 даражагача совуқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарлик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 2—7, кундузи 7—12 даража, Сурхондарё вилоятида кечаси ва кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 3—8, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)