Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018 йил 18 март куни Россия президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари киради.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов делегациянинг бошқа аъзолари билан бирга МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида сайловда иштирок этади.
Изоҳ (0)