Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг барча қутқарув тузилмалари «Ёритиш минораси» билан таъминланди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Мазкур ёритиш тизими электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ёки электр тармоқларида узилишлар бўлган ҳудудларни ёритиш имконини беради.
«Ёритиш минораси» табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар вужудга келган жойларда тезлик билан тунда қутқарув операциялари ўтказиш учун катта майдонларни ёритишга мўлжалланган.
Қайд этилишича, «Ёритиш минораси»ни ўрнатиш учун 1 дақиқа керак бўлади, унинг баландлиги 3—5—7 метргача мослаштирилади, ёритиш радиуси эса баландлигини мослаштирилиши ҳисобига 30—50 метрни ташкил этади, шамолга қаршилиги секундига 20 метргача барқарор, иш ҳароратининг оралиғи -40 дан +60 даражагача чидамли.
Изоҳ (0)