«Освенцим ҳисобчиси» сифатида машҳур бўлган Оскар Грёнинг 96 ёшида Германияда вафот этди, деб ёзади «Газета.ru».
Spiegel нашри маълумотларига кўра, Грёнинг 9 март, жума куни касалхонада оламдан кўз юмган. Ўлим сабабларига аниқлик киритилмаяпти.
Грёнинг 2015 йилда Освенцим концлагерида 300 минг киши ўлдирилишига алоқадорликда айбдор деб топилиб, 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ апелляциялар туфайли бирор кун ҳам қамоқда ўтирмаган.
У концлагерь қурбонларидан пул ва қимматбаҳо буюмларни йиғиб олиш билан шуғуллангани туфайли, «Освенцим ҳисобчиси» лақабини олган.
Изоҳ (0)