Миср полицияси Қоҳирада донорлик органлари савдоси билан шуғулланиб келган шифокор ва воситачилардан иборат гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Гуруҳда 7 киши бўлган. Жиноятчилар қашшоқлар, қочоқлар ва бошқа пулга муҳтож кишиларнинг ички органларини сотишга ундаган. Жабрдийдалар кўчириб ўтказишдан воз кечиш ёки полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилишга имкон қолдирмайдиган ҳужжатларга қўл қўйишга мажбур қилинган.
Жорий йил февралида ҳам Миср полициячилари инсон аъзолари савдоси билан шуғулланган гуруҳни фош этганди. Улар эҳтиёжманд кишиларни 25 минг фунт (1,4 минг доллар атрофида) эвазига буйрагини сотишга кўндирган. Бундан 5 минг фунтини операциягача бериб, қолган сумма янги донор топиб келганларидан кейин тўланган.
Изоҳ (0)