Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг фуқароси — тақиқланган диний-экстремистик ташкилот тарафдори бўлган, 1983 йилда туғилган З.Ф. исмли шахсни қўлга олди, деб ёзади KNews.
У жиноий таъқибдан бекиниб, Қирғизистонга экстремистик мафкурани тарғиб қилиш мақсадида келган.
«Қўлга олинган шахс жавобгарликка тортиш учун белгиланган тартибда ваколатли органларга топширилди», — дейилади қўмита хабарида.
Изоҳ (0)