2015 йилда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учувчиси томонидан Тинч океани соҳиллари осмонида олинган номаълум учар жисм акс этган видео 12 март, душанба куни ABC телекомпанияси томонидан намойиш этилди, деб ёзади «ТАСС». Унда хира контурдан иборат кичик оқ нуқтани кўриш мумкин, уни самолёт аппаратураси бир неча сониялар давомида қайд этган.
Видеоёзув АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан ошкор этилган ва Stars Academy of Arts and Science хусусий тадқиқот компанияси томонидан тақдим этилган. Ушбу ташкилот вакили айтишича, АҚШ мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси томонидан олинган видеоёзувда номаълум учар жисмнинг юқори тезликдаги ва катта бўлмаган баландликдаги парвози акс этган.
Изоҳ (0)