«Асака» банки ихтиёридаги корхоналарни сотишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Ҳозирда банк «Хазорасп текстил» корхонасининг бозор баҳосини аниқлаш билан шуғулланмоқда.
2009 йилда банк томонидан «Асака инвестмент» бошқарувчи компанияси таъсис этилган, компания ўтган йиллар мобайнида ўз балансига 10 дан ортиқ банкрот корхонани олган эди. «Хазорасп текстил» ҳам улардан бири ҳисобланади.
Ҳозирда «Асака инвестмент» ихтиёрида 15 га яқин актив бор.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг жорий йил 9 январдаги фармони билан банкларга фаолиятларига оид бўлмаган бизнес билан шуғулланиш ман этилган.
Изоҳ (0)