Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТнинг хотин-қизлар аҳволи бўйича комиссиясининг 62-сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда UNDP Uzbekistan ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «Халқ сўзи».
БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида 12 март куни бошланган сессия 23 мартга қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун БМТ тизимининг вакиллари, аъзо давлатлар ва дунёнинг барча мамлакатлари фуқаролик жамияти вакиллари ташриф буюрди.
Комиссия иқтисодий ва ижтимоий Кенгашнинг функционал органидир. У хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилиши билан шуғулланади. Унинг таркибидан 45 давлат — БМТга аъзо мамлакатлар ўрин олган.
Мазкур комиссия БМТ ташкил топганидан сўнг тузилган. 1975 йилда Мексикада биринчи Халқаро хотин-қизлар анжумани бўлиб ўтган. 1979 йилнинг 18 декабрида эса БМТ Бош Ассамблеясида аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги конвенция қабул қилинган.
Изоҳ (0)