ЮКОС собиқ раҳбари, «Очиқ Россия» асосчиси Михаил Ходорковский Германияда Россия президенти сайлови учун муддатидан олдин овоз берди, деб ёзади «Ведомости».
У ўз Twitter’ида барча номзодлар исм-шарифлари қаршисига қизил сиёҳ билан «х» белгисини қўйиб, бюллетенни бузганлигини ёзди.
«Путинга қарши норозилик акциясини бошлаш учун 700 км масофадаги сайлов участкасига атайлаб бориб келдим», — дея аниқлик киритди Ходорковский.
У ўтган йилнинг октябридаёқ сайловда Путинга қарши овоз беришга даъват этган эди.
Изоҳ (0)