Россия президенти Владимир Путиннинг бобоси дастлаб Лениннинг, кейинчалик Сталиннинг ошпази бўлиб ишлаган. Бу ҳақда Россия раҳбари Андрей Кондрашовнинг «Путин» ҳужжатли фильмида гапириб берган, деб ёзади «Вести.ru».
Путин бобоси ва бошқа қариндошларини ўша даврда репрессия қилишмаганини ҳайратланарли ҳолат деб ҳисоблайди. «Демак, аксинча, уларни қадрлашган, бу одамлар панд бермаслигини тушунишган», — деб тахмин қилди у.
Путиннинг ўзи, унинг сўзларига кўра, юқори синфлардаёқ «хавфсизлик органлари, иложи бўлса, разведка»да ишлашни исташи ҳақидаги хулосага келган. «Менга бу жуда қизиқарли, романтик бўлиб туюлган», — дея аниқлик киритди у.
Бир киши ёки кичик бир гуруҳ «бутун бир курашувларнинг боришига, минглаб одамларнинг тақдирига таъсир ўтказиши мумкин», ва Ватанга хизмат қилишдан иборат бундай романтика «жуда завқли», деди Путин.
Изоҳ (0)