13 март куни Тошкент шаҳрига Деҳли шаҳри жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф чоғида ислом қадамжоларини зиёрат қилиш, мамлакатнинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишиш, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Тошкент ислом университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.
Изоҳ (0)