Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола чақалоқнинг бўйнига мато боғланган ҳолдаги жасади топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси аниқланди. У Қизириқ туманида яшовчи касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Н.Т. бўлиб чиқди.
2018 йил 28 февраль куни Н.Т. уйида туғиб, ҳеч кимга билдирмай, кийими билан чақалоқни бўғиб ўлдирди. Сўнг жасадни каналга ташлаб юборди.
Ҳозирда коллеж ўқувчиси қўлга олинган.
Изоҳ (0)