ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Миллий гвардия ва МХХ чегара қўшинлари билан ҳамкорликда 10 март куни Сурхондарё вилоятида кенг қамровли тезкор-қидирув тадбири ўтказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Тадбир давомида Термиз туманида Афғонистон фуқароси, 1983 йилда туғилган Муҳаммадсодиқ Рўзигелди ўғли мамлакатидан Ўзбекистонга ҳудудига 20,3 килограмм қорадорини контрабанда йўли билан олиб ўтгани маълум бўлди.
У мазкур гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда қўлга олинди.
Изоҳ (0)