Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда «Islom.uz» портали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг забардаст олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейини ташкил қилиш тўғрисидаги кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, устознинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид материалларни қабул қилади. Бу ҳақда «Islom.uz» порталида эълон берилди.

Фото: «Islom.uz»

Фото: «Islom.uz»

Унда қуйидаги материаллар қабул қилиниши айтилган:

  • Видеотасвирлар
  • Фотосуратлар
  • Китоб, газета ва журналлардаги мақолалар. Шайх ҳазратларининг ўзлари ёзган мақолалар ёки у кишига бағишланган асарлар. Юборилган асарларнинг асли ёки нусхасида нашрнинг номи, санаси ва бошқа маълумотлар бўлса айни муддао бўлади
  • Қўлёзмалар. Шайх ҳазратларининг ўз қўллари билан ёзилган ва илмий-тарихий аҳамиятга эга бўлган қўлёзмалар, мактублар, ҳужжатлар ва ҳоказо
  • Эсдаликлар. Шайх ҳазратлари билан боғлиқ бўлган, у зотнинг дин йўлида, Ватан йўлидаги хизматларини акс эттирувчи муҳим воқеалар ҳақидаги эсдаликларни қўлёзма, компьютерда терилган матн ҳамда видео ёки овозли ёзув шаклида юборишингиз мумкин
Эслатма сифатида қайд этилишича, видеотасвир ва фотосуратларнинг олинган йили, санаси, манзили ва шу билан боғлиқ воқеалар, исмлар имкон қадар изоҳланган бўлса айни муддао бўлади.

Материал эгалари уларни музейга топширишни истамаса, нусхасини юбориши ҳам мумкин.

Ушбу эълон бўйича ҳамда шайх ҳазратларининг музейини ташкил қилиш бўйича барча таклиф ва фикр-мулоҳазаларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин: muzey@islom.uz

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов