Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 5 март куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Андижон вилоятида туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар ва Ташқи ишлар вазирликлари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 9 март куни Ақтўбе вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти билан ҳамкорликда қурбонларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келиниб, икки махсус машинада Андижон вилоятининг Асака туманига етказилди.
Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтаётганда «КаМАЗ» билан тўқнашган Opel Astra ҳайдовчиси Зоҳиджон Исоқов ва йўловчи Қодиржон Йўлдошев Асака туманидаги яшаш жойларида дафн этилди.
Изоҳ (0)