Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 28-турига келиб ҳам «Барселона»ни мағлуб этадиган жамоа топилмади.
Учинчи фарзандининг дунёга келиши сабаб Лионель Месси Малагага ташриф буюра олмади. Шунга қарамай, каталониялик футболчилар 3 очко олишнинг уддасидан чиқди. Луис Суарес ҳамда Филиппе Коутиньо томонидан киритилган голлар Вальверде жамоасига ғалаба келтирди.
Криштиану Роналду серияси давом этади. Унинг дубли «Реал»га сафар ғалабасини олиб берди
Турнинг марказий ўйини «Хуан Санчес Писхуан» стадионида кечиб, «Валенсия» майдон эгаси «Севилья»ни ишончли ҳисобда таслим қилди — 2:0. Шу тариқа валенсияликларнинг «Реал» билан очколари фарқи 1 талигича сақланиб қолди.Испания Ла Лигаси 28-тур беллашувлари 10 март, шанба
«Севилья» — «Валенсия» 0:2
Голлар: Родриго, 25 (0:1). Родриго, 68 (0:2).«Хетафе» — «Леванте» 0:1
Гол: Коке, 79 (0:1)«Малага» — «Барселона» 0:2
Голлар: Луис Суарес, 15 (0:1). Филиппе Коутиньо, 28 (0:2).Четлатиш: Саму Гарсия, 30 (М).11 март, якшанба«Эспаньол» — «Реал Сосьедад» 16:00«Атлетико» — «Сельта» 20:15«Лас-Пальмас» — «Вильярреал» 22:30 Futbol-TV«Атлетик» — «Леганес» 00:45
12 март, душанба«Алавес» — «Бетис» 01:00
Изоҳ (0)