Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги Хўжақия-2 маҳалласида яшовчи Нафсин Мўллаев (исм-фамилия ўзгартирилган) ов қуролини 200 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотаётганида ички ишлар идораси ходимлари томонидан ушланди, деб хабар берди ЎзА.
Нафсин Мўллаев «ИЖК» русумли бир стволли, 20-калибрли ҳужжатсиз ўқотар қуролни қаердан олгани ва қандай мақсадда пуллашга урингани ИИБ ходимларида қизиқиш уйғотган. Айни пайтда Мўллаевга нисбатан Ўзбекистон Рспубликаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга зид сақлаш, унга эгалик қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Изоҳ (0)