Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида «Бирдамлик» маҳалласида яшовчи 1968 йилда туғилган Х.Эшматова вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Фуқаро ўз мурожаатида 2016 йил 7 август куни таниши Андижон вилояти Андижон шаҳри «Бирлик» маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган А.Қодирова уни «кўкрак саратони» касаллигига чалинганлигини билиб, унинг Германияга бориб даволаниши учун соғлиқни сақлаш вазирлигига тўлов асосида йўлланма олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб кетганини ёзган.
Бироқ А.Қодирова Х.Эшматовани Германияга даволанишга жўнатмасдан пулларини ҳам қайтариб бермасдан алдаб кетган.
3 март куни А.Қодировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)