• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайдовчилар таксини сариқ рангга бўяш талабидан нега норози?

    Вазирлар Маҳкамасининг «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳридаги таксилар қаймоқранг, вилоятлардаги эса сариқ рангда бўлиши, уларнинг ҳайдовчилари лицензия олгани ҳақидаги гувоҳнома ва тиббий варақага эга бўлишлари лозим. Бу ҳақда ЎзА мухбири Сайёра Шоева фикр юритган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Яқинда хизмат сафари билан Жиззах шаҳрига бордик. Кундалик ташвишлар билан кўчага чиққан одам борки, таксига иши тушади. Шаҳарда улов кўп, лекин сариқ рангли автомашиналар деярли кўринмайди. Дуч келган машиналардан бирини тўхтатиб, манзилни айтдик.

    Кетаётиб, ҳайдовчи меҳмонга ўхшайсизлар, нима юмуш билан келдинглар, дея сўраб қолди. У ёқдан, бу ёқдан гап очилиб, мавзу таксиларга бориб тақалди.

    — Қарийб 30 йилдан буён автомобиль бошқараман. Ҳатто тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида 2010 йилда Жиззах шаҳрида йўловчи ташиш транспорти уюшмасини ҳам ташкил этганман. 120 та ишчи ўрни яратдим. Бугун корхона гуллаб-яшнаб, хизмат кўрсатиш сифати ҳам ошиб кетгандир, дерсиз? Йўқ, аксинча жамоамизда ҳозирда 30 нафаргина ҳайдовчи қолди, — ҳикоясини бошлади ҳайдовчи.

    — Нега? Юртимизда янгидан янги иш ўрни очиш учун имкониятлар яратилаётган бир пайтда сизда иш ўрни камайиб кетади, маошини ўз вақтида бермаган бўлсангиз керак-да? – дея фикримизни айтдик.

    — Эй, йўқ, — деди у. — Четдан қараб, кимнидир айблаш осон. Лекин соҳани ичида юрган одам буни яхши тушунади. Ўзимдан қиёс: тадбиркорликни бошлаганимда уюшмага аъзо бўлиш осон, нотариал тўловлар арзон, энг муҳими эса автоуловни сариқ рангга бўяш йўқ эди. Биз бу хизматларни жорий этиб, нима ютдик-у, нима ютқаздик? 30 йиллик ҳайдовчилик стажим, раҳбарлик жараёнида шуни билдимки, йўловчи ташиш хизматида ўзини оқламайдиган кўпгина жараёнлар, тўсиқлар бор.

    Ҳайдовчи бу муаммоларни санай бошлади:

    Биринчидан, такси ҳайдовчиларига бир йиллик мажбурий суғурта тўлови белгиланган. Унинг тўлови давлат нархида 90 доллар, яъни 360 минг сўм. Дала ишлари камайган вақтларда, мисол учун, қиш мавсумида вақтинча иш сўраб мурожаат қилишади. Улар уч ой, олти ой ёки етти ой ишлаш истагини билдиради. Ана шунда бир йиллик мажбурий суғурта айтилганда, эътироз билдиришади: бир йил ишламайманку, шу даврга яраша тўлов қилсам бўлмайдими? Афсуски, бир ой ишлаган ҳайдовчи ҳам, бир йил ишлагани ҳам ушбу суммани бир хилда тўлаши шарт.

    Иккинчиси: яқинда ҳисоблаб кўрдик, вилоятимизда сариқ рангдаги таксилар сони 600 тага ҳам етмас экан. Бироқ, кузатувларимиз Жиззах шаҳрида 4 минг нафардан кўпроқ шахс ноқонуний тарзда «таксичилик» билан шуғулланаётганини кўрсатди.

    Энди ҳисоблаб кўринг. Агар 600 та ўрнига 4 мингта одам ишга олинса, давлатга қанча тушум бўлади? Ҳайдовчи йўлга чиқишдан олдин автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги йўл варақаси учун кунига 10 минг сўм тўласа, давлат бюджетига бир кунда 40 миллион сўм тушади. Бу кўрсаткич бир ойда 1 миллиард 200 миллион сўмни, бир йилда 14 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади. Бундан туман, шаҳар бюджети қанча фойда кўради?

    Яна бу ҳайдовчиларга тўланган ойлик иш ҳақидан олинадиган солиқ бюджетга тушум эмасми? Энг муҳими, янги иш ўрни очилиши, ёшларнинг бандлиги таъминланиши-чи? Бу оддий арифметикани Иқтисодиёт ёки Молия вазирлигида ўтирган мутасаддилар билишмайдими?

    Биз учун яна бир оғриқли нуқта бор. Мана, 6 йилки автоуловларни сариқ рангга бўяш яхши самара бермаётгани исботланди. Ахир йиллаб пул йиғиб, қанча орзулар билан олинган машинани ким ҳам бўяб, рангини ўзгартиргиси келади? Биздан буни талаб қилаётган раҳбарларнинг ўзи шундай қиладими? Йўқ. Натижа бермаган талаблардан воз кечиш вақти келмадими?

    Вилоятимизда 4 минг нафардан кўпроқ ноқонуний фаолият юритаётган таксчилар борлигини айтдим. Ўйлайманки, бу борада вазият бошқа вилоятларда ҳам бундан яхши эмас. Яна бир гап. Бугун такси қилиб, ҳеч жойда ишламаётган, давлатга нафи тегмаётган йигитлар вақти келиб, пенсия талаб қилади. Ана шунда уларга нафақа қайси маблағдан олиб берилади? Агар улардан машина рангини ўзгартиришни талаб қилмасдан, ишга қабул қилсак, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси очилади. Бу ҳам бюджетга фойда эмасми?

    Президент бизни уйғонишга чорлаётган бир фурсатда, ватанимиз равнақини ўйлаётган бир фуқаро сифатида соҳага жорий этилаётган янги меъёрларда, аввало, фуқаролар манфаати ҳисобга олинишини жуда-жуда истайман... Ҳайдовчи бу сўзларни айтаётганда, манзилимизга ҳам келиб қолдим.

    Шу тариқа пойтахтга қайтиб, бу мавзуда кўп ўйладим. Интернетдан бу борадаги халқаро тажрибаларни ўрганишга ҳаракат қилдим. Шунда дунёда такси автомобиллари учун ягона ранг аслида қабул қилинмагани, аммо кўпгина мамлакатларда сариқ ранг кенг жорий этилгани ҳақида маълумот топдим. Сабаб эса оддий: ёрқин сариқ рангдаги автомобиллар бошқа транспорт воситалари орасида яққол ажралиб, қорли, ёмғирли, туманли кунлар ва қоронғида ҳам кўзга ташланар экан.

    09.03.2018, 16:57   Изоҳ (0)   49518
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилмоқда

    09.03.2018, 16:47

    Сурхондарёда саратонга чалинган аёлнинг 3 минг долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

    09.03.2018, 16:31

    Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масала қолмади

    09.03.2018, 16:13

    Видео: Юнусободда жойлашган автотураргоҳда Captiva ва Prado ёниб кетди

    09.03.2018, 16:08

    10 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    09.03.2018, 15:58

    The Diplomat журналида Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳақида мақола чоп этилди

    09.03.2018, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    OpenAI GPT-5 тақдимотининг муваффақиятсизлигидан сўнг GPT-4о ни қайтарди

    Лайфстайл | 12 август, 11:50

    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади

    Реклама | 12 август, 10:30

    “ПСЖ” Бредли Барколяни “Ливерпуль”га сотмайди

    Спорт | 12 август, 11:45

    Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган яна икки нафар вайнер судга берилди

    Ўзбекистон | 12 август, 11:20

    Ҳиндистон пойтахти дайди итлардан тозаланади 

    Дунё | 12 август, 10:59

    АҚШда иккита самолёт тўқнашиб, ёниб кетди (видео) 

    Дунё | 12 август, 10:48

    “Челси” “Манчестер Юнайтед”га Алехандро Гарначо бўйича таклиф билан чиқди

    Спорт | 12 август, 10:41

    “Ўзгидромет” 13 августда ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 12 август, 10:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.