9 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президентини Тожикистонда қандай кутиб олишди? Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга Абдураҳмон Жомийнинг ўзбек тилида нашр этилган китобини совға қилди.
2. Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масала қолмади. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф этди.
3. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Ғалаба – Амузанг – Хушади темир йўл тармоғини расман очиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Амузанг чегара пости ҳам очилди.
4. Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб пластик картадан доллар ечиб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси интернетга муҳокамага жойлаштирилди.
5. Тошкентда — Tashkent City, Фарғонада — Fergana City (фото ва видео). Водийдаги ушбу халқаро ишбилармонлик қурилиши қачон бошланиб, қачон якунига етказилиши ҳозирча номаълум.
6. Видео: Юнусободда жойлашган автотураргоҳда Captiva ва Prado ёниб кетди. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)