Интернет тармоғида 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида хорижий валюталарни нақд кўринишда ечиб олишни таъминловчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар берди «Халқ сўзи».
Ҳужжатга кўра 1 апрелдан бошлаб халқаро тўлов картага эга жисмоний шахслар, тижорат банклари томонидан ўрнатилган чеклов доирасида чет эл валютасини нақд кўринишда ечиб олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари Марказий банк томонидан 1 апрелга қадар жисмоний шахсларга тегишли ҳисоб рақамларидаги хорижий валютани масофавий бошқариш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.
2018 йилнинг 1 майига қадар эса банклар ўртасида маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ахборот-технологик ҳамкорликни йўлга қўйишни кўзда тутувчи Миллий банк ишлов бериш марказини ташкил қилиш бўйича концепцияни ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 1 июлигача норезидентларнинг тўлов карталарини қабул қилишни таъминловчи тўлов терминаллари асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграллаштирилади.
Автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар кунига 24 соатли тартибда ишлаши таъминланиши лозим.
Изоҳ (0)