Ёрқин Турсунов ҳукумат қарорига асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинди.
Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Ёрқин Турсунов Молия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Бунга қадар Пенсия жамғармасининг ижрочи директори лавозимини Дилшод Султонов эгаллаб келаётган эди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)