Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб «Жоконда» картинаси («Мона Лиза» номи билан ҳам машҳур) Париждаги Лувр музейини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Франция маданият вазири Франсуаз Ниссен маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Яқин орада Лувр директори билан учрашаман ва биз бу мавзуни жиддий муҳокама қиламиз. Машҳур санъат асарлари тўрт девор ичида қолиб кетмаслиги керак. Мамлакатнинг турли ҳудудларида улар билан танишиш имконияти яратилиши лозим», — таъкидлади вазир.
Ҳозирда Франция шимолидаги Ланс шаҳрида жойлашган Лувр филиали «Жоконда»ни қўлга киритиш учун асосий номзод бўлиб турибди.
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг «Мона Лиза» Лувр музейини деярли тарк этмаган. Фақат 1963 йилда АҚШ, 1974 йилда эса Япония ва Совет Иттифоқига олиб борилган. 2005 йилдан бошлаб Луврда картина учун алоҳида зал ажратилган.
Изоҳ (0)