Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мексикадаги энг йирик олий таълим муассасаларидан бири — Миллий автоном университети вакиллари 8 ёшли Сочитл Гваделупе Крус Лопесга ядро физикаси факультети номидан мукофот топширди. Мактаб ўқувчиси ушбу нуфузли мукофотни қўлга киритган энг ёш тадқиқотчига айланди. Бу ҳақда El Pais’га таяниб, «Вести» хабар берди.

Фото: «Вести»

Фото: «Вести»

Қизалоқ отаси билан бирга қуёш энергиясида ишлайдиган сув иситгични ясаган. Қурилма мутлақ оддий материаллардан — ёғоч бруслар, пластик бутилкалар, музлатгичнинг ойнали эшиги ҳамда резина шлангдан ясалган.

Иситгичнинг умумий таннархи 200 песодан (10 доллар) ошмайди. Мактаб ўқувчиси уни уйининг томига ўрнатган. Мазкур қурилма бир суткада 10 литр сувни иситишга қодир.

Айни вақтда ёш мексикалик катта ҳажмдаги яна бир иситгич ясашни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди