Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва мазкур институтнинг Нукус ҳамда Фарғона минтақавий филиали ташаббуси билан амалга оширилаётган, Орол минтақасини дарахтзорга айлантириш ташаббусига қўқонлик саховатли, қўли очиқ инсонлар ҳам қўшилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Яқинда бир гуруҳ ана шундай танти инсонларнинг ташаббуси билан 15 миллион сўмлик мевали ва манзарали дарахт кўчатлари Қўқондан Нукусга жўнатилди. Нукусда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали мутасаддилари 3 гектар ерни экишга тайёрлаб қўйган.
— Биз Мўйноққа ҳам бориб, турли мевали ва манзарали кўчатларни экиб, тажриба ўтказмоқчимиз. У ерга ташриф буюраётган ички ва ташқи туристлар экилган кўчатларга сув қуйиб, сўнг саёҳатни давом эттиради.
Аслида саховатпеша инсонларнинг беминнат хизматларини инобатга олган ҳолда ҳомий тадбиркорлар учун махсус кўкрак нишони таъсис этилса, нур устига аъло нур бўлар эди», — дейди филология фанлари номзоди, доцент Рашид Шукуров.
Аввалроқ Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев ташаббуси билан Орол минтақасида дарахтзорлар барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)