«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Ил-114-100 турбовинтли самолётларини тижорат мақсадида қўллашдан воз кечишга қарор қилди, деб ёзади «Kommersant.uz» «Ato.ru»га таяниб.
Уларни BC Airbus A320cео/nео самолётлари билан алмаштиришади. Uzbekistan Airways бу борада изоҳ беришдан бош тортган. Самолётларни эса, Uzbekistan Airways ходими сўзларига кўра, ижарага бериш режалаштирилмоқда.
МАК паркида Pratt & Whitney Canada томонидан ишлаб чиқарилган PW-127H двигателлари билан жиҳозланган олтита Ил-114-100 самолёти бор, улар 2006—2012 йилларда чиқарилган ва 2008—2013 йилларда сотиб олинган.
Соҳа вакили турбовинтли машиналар сиғими етарли бўлмай қолганини таъкидлади ва Uzbekistan Airways паркидан Ил-114-100 самолётларининг чиқариб ташланишини техник масалаларга боғламасликка чақирди.
Изоҳ (0)