Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида икки аёл бир ҳафталик чақалоқни пуллашга уринди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
4 март куни соат 10:30 ларда «Дашт» маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган М.Абдиева ва 1999 йилда туғилган З.Музропова Нишон туманида яшовчи қариндоши Н.Қ 25 февраль куни дунёга келтирган ўғил чақалоқни Қуйи Бешкент маҳалласида жойлашган «Шер» чойхонасида фуқаро С.Б га сотмоқчи бўлди.
Аёллар чақалоқни 3 миллион сўм эвазига бериб юбораётганда қўлга олинди.
Изоҳ (0)