6 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси расмий сайтида хабар берилди.
Таъкидланганидек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини ошириш бўйича самарали ва сифатли янги тизим шакллантирилди.
Айни пайтда республикада уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 минг нафардан ортиқ ходим ва хизматчи фаолият кўрсатмоқда. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида, қонун лойиҳасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун – 18 апрелни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)