Олмаота полицияси ижтимоий тармоқлардаги хабарлар бўйича йўл қоидаларини бузувчиларни жавобгарликка тортди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Олмаота ички ишлар департаменти маҳаллий полиция хизмати қидирув бўлими фуқароларнинг қоидабузарликлар ҳақидаги фактларига кечиктирмасдан жавоб қайтарди.
Биринчи қоидабузарлик ҳолатига Lexus маркасидаги автомашина ҳайдовчиси томонидан йўл қўйилган. Хабар муаллифи сўзларига қараганда, автомобиль ҳайдовчиси ўз транспорт воситасини Абай проспектидаги тротуарда қолдирган ва бу билан пиёдалар ҳаракатланишида тўсиқ ҳосил қилган. Ўтказилган текширув тадбирлари давомида йўлтанламас ҳайдовчиси маъмурий жавобгарликка тортилган. Ҳайдовчи қоидабузарлик содир этганлигини тан олган.
Худди шундай қоидабузарлик учун Peugeot автомобили эгаси маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ (0)