Душанбедаги Турсунов номли автодромда «Автохоним-2018» танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Танлов Тожикистонда 8 март куни нишонланадиган Оналар кунига бағишланди.
Ундан автомобилни безатиш, йўл ҳаракати қоидалари, автодромда машина ҳайдаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва тарғибот плакати тақдим этиш каби номинациялар ўрин олди.
Танлов ғолиблари ва қатнашчилари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Изоҳ (0)