Палеонтологлар биринчи марта Ерда 127 миллион йил аввал яшаган полапоннинг тана ва пат изларини топди. Топилма тараққиёт ҳақидаги бир нечта сирларни очишга ёрдам беради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Дунё бўйлаб топилган ўнлаб топилмалар қаторида мазкур топилма динозаврлар даврида яшаган қадимий қушлар оламига назар солишга имкон беради. Ҳайратланарлиси шундаки, ҳозирги замонда яшаётган қушларнинг кўплаб фарқли жиҳатлари ўша даврда ривожланган ёки аллақачон мавжуд бўлган.
Ҳозирги кунда палеонтологлар орасида қушларнинг патлари пайдо бўлиши юзасидан турли фикрлар мавжуд. Олимларнинг бир қисми таъкидлашича, патлар қушларга динозаврлардан холи бўлган янги ҳудуд — ҳавони эгаллаш имконини берган. Бошқа палеонтологлар эса патлар парвоз учун эмас, балки танани иситиш ва урғочи қушни жалб қилиш учун пайдо бўлган, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)